Гап ҳақида маълумот
Казахстан, Южно-Казахстанская область, Сайрамский район, с. Манкент
ОСШ №11 «Манкент»
Учитель начальных классов
Розакулова Гулмира Пархатовна
Синф: 2 “Б”
Фан : Ўзбек тили
Мавзу: Гап ҳақида маълумот.
Мақсад : Ўқувчиларга гап ҳақида маълумот бериш ,гап ҳақидаги билимларини
кенгайтириш. Чиройли ёзиш кўникмасини ошириш, ижодий қобилятларини
ривожлантириш . Ўқувчиларни ўзбек тилини севиш, ўз тилини ҳурмат қилиш
табиатни асраш, аҳиллик, дўстлик ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Дарснинг тури: амалий, назарий, янги технология элементларидан фойдаланиш.
Дарснинг услуби: Анаграмма, 5 қаторли мисра, савол-жавоб, тўп билан ишлаш,
полиглот, матнни оёқла, тушунтириш.
Дарс жиҳози: плакатлар, қуш уяси, тест саволлари, ребус, кампьютерь, проектор.
Дарснинг бориши:
Ташкилий қисм
-Саломлашиш
Тонгда туриб қуёш ҳам , табиатга бераркан салом.
Ҳуш келибсиз азиз меҳмонлар, деймиз сизга салом –ассалом
Шодлик айланаси
Энди мозойка орқали гуруҳларга бўлиниб оламиз. Бунинг сабабини дарс давомида билиб оламиз. (Қалдирғоч, чумчуқ, укки)
Гуруҳ сардаорларини сайлаб оламиз ва бир –биримизга тилаклар айтамиз.
Баҳолаш варақчамизни оламиз. Ҳар бир ўқувчи бажарган топшириқлари ,берган жавоблари учун биттадан нур чиқариб боради ва бугунги дарсни ким қаттиқ қиздира олади.
-Бизнинг ватанимиз қаер?
-Унинг пойтахти қайси шаҳар?
-қачон мустақил деб эълон қилинган?
-Ватанимизни ким бошқаради?
-Она тилимиз қайси?
Ўзбек тили онам тили, давлат қозоқ тили.
-Тил ҳақида нималар биласиз?
-Сиз мактабда қандай тилларни ўрганяпмиз?Мана шу 3 тилни мукаммал ўрганишингизни юртбошимиз ҳам таъкидлаган .Ингдлиз тили жаҳон тили. 17-апрелда бутун дунёда халқаро инглиз тили куни ўтди.Сиз мактаб даврида 4 тилни ўқиб ўрганар экансиз, лекин дунё бўйича 1601 та тиллар бўлиб , шулардан 500 таси ўрганилган . Ёзувнинг эса 16 хил қадимий тури бор экан
Муҳим саналарга кўчайлик
Май ойида қайси байрам нишонланади.
1-Май Халқлар дўстлиги куни,9-Май ғалбанинг 71 йиллик байрамини нишонлаймиз Биз мана шу ғалабамизнинг орқасида мустақилликка эришдикҚозоғистон 50 мамлакат қаторига кириш учун ЭКСПО кўргазмасини ўтказишни қайси йилга мўлжаллаган.
ЭКСПО-нима? Халқаро кўргазма, Қозоғистон энг намунали қурилиш кўразмасини бутун жаҳонга кўрсатиш арафасида.
-Уйга қандай вазифа берилган?
Ўтилган мавзуни тест орқали сўраб мустаҳкамлаймиз.
-Қалдирғоч, укки гуруҳи гуруҳи тест билан ишлайсиз. Укки гуруҳи ақлий ҳужум стратегияси бўйича жавоб беради.
- Нарса -буюм номини билдирган сўзлар қайси сўроқларга жавоб бўлади?
- Қандай сўзлар ким? сўроғига жавоб бўлади?
- Ҳаракатни билдирган сўзлар қандай сўроқларга жавоб бўлади? Мисол келтиринг.
- Белгини билдирган сўзлар қайси сўроқларга жавоб бўлади?
- Қайси сўзлар ҳеч қандай сўроқ олмайди? Уларнинг вазифаси нимадан иборат.
Тест жавобларини слайд орқали текширинг.Ўз-ўзингизни баҳоланг.
Дам олиш дақиқаси ўтказилади.
Ўйнаб ўсар боламиз , ўйлаб қадам босамиз ,
Ўқиб роса ўрганиб ,ўткир бўлиб борамиз.
2050 йилларда биз ҳам олим бўламиз
Илм-фанни эгаллаб, нурли йўлдан борамиз.
Сизга таниш бўлган жадвал орқали мавзуни топамиз.
1 | 2 | 3 | 4 | |
1 | Ҳ | П | Қ | А |
2 | И | Г | Д | Л |
3 | Ъ | У | М | |
4 | Т | О |
- 2*2, 1*4, 1*2
- 1*1, 1*4, 1*3,2*1, 2*3, 1*4
- 3*3, 1*4, 3*1, 2*4, 3*2, 3*3, 4*2, 4*1.
-Гап нима?
-Қандай ҳосил қиламиз?
-Қани битта гап тузиб берингчи?
Қоида :
Гап сўзнинг мазмун жиҳатидан боғланишидан тузилиб,
тугалланган фикрни билдиради.
Масалан: Эрталаб қуёш чарақлаб кўринди.
Полиглот
Гап- Cөйлем – Предложения –Sentence
421-машқ . Матнни ўқинг ва унда нечта гап борлигини айтинг.
Наврўз шарқ халқларининг байрами.Шу кунда янги йил бошланади.
Жумладан Қозоғистон халқлари ҳам 22 Март кунини байрам сифатида нишонлайдилар. Барча ўйнаб –кулади. Хафалашганлар ярашишади.
Эртанги кун экин майдонлари уруғ экиш учун тайёрланади.
Кучат ўтқазиш бошланади.
-Матн нима?
-Матнда нечта гап бор?
-Матн қандай тузилади?
422-машқ.Ўқинг матнни кўчириб ёзинг.
Қалдирғоч уя қурди. Тайёр уяга чумчуқ жойлашиб олди.Қалдирғоч ўз уясидан чумчуқни ҳайдаб чиқара олмади.У бошқа қалдирғочларни ёрдамга чақирди. Қалдирғочлар кўплаши чумчуқни қувиб юборишди. Қалдирғоч ўз уясига жойлашди.
Қалдирғоч гуруҳи 1- гапни Чумчуқ гуруҳи 2- гапни
Укки гуруҳи 3- гапни кўчириб ёзинг
-Матнни мазмунини гапиринг. Саволларга жавоб беринг.
-Чумчуқнинг иши яхшими?
-Қалдирғочлар чумчуқни ҳайдаш учун қандай чора қўллашди?
-Чумчуқ қувилгандан кейин нима қилиши мумкин?
Матнни оёқла усулида ижлд қиламиз.
Саҳналаштириш.
Қушларнинг номини уч тилда айтиб беринг.
Қалдирғоч- ласточка-қпрлығаш-swallow
Чумчуқ — -шымшық -bird
Укки- -жапалақ -owl
Постер иши.
Гуруҳ билан ишлаш
Якка ишлаш
Жуфт булиб ишлаш.
Қалдирғоч гуруҳи-5 мисрали қатор стратегияси бўйича ишланг.
Чумчуқ гуруҳи- геометрик шакллар бўйича чумчуқ сўзини фонетик таҳлил қилинг.
Укки гуруҳи тўплаштириш стратегичси бўйича ишлайсиз.
Гуруҳлар бир бирин ишини баҳолайди. Изоҳ беради.
Ўқувчиларнинг ўзлаштиришига қараб топшириқ бераман.
Иқтидорли ўқувчи компьтер билан берилган расм асосида гап тузиб ёзади.
Ночор ўқувчи берилган ҳарфлардан бўғинлар ҳосил қилиб сўз ясайди ва шу сўзга гап тузиб беради..
Дам олиш дақиқаси.
Охири нуқта қўйилган гапга қарсак урамиз. Сўроқ қўйилган гапга бармоқларни ишламиз.
Илтимос билан айтилган гапга оёқни ҳаракатлантирамиз.
Кейинги дарсда шундай гаплар ҳақида маълумотга эга бўласиз.
Уйга вазифа 423-машқ. Матни ёзиб келиш берилади .
Матнни ўқинг .Ҳар бир гапнинг чегарасини аниқланг .
Экскурсия сўзи рустилидан кирган сўз , саёҳат қилиш дегани .Биз сиз билан қаерга экскурсияга боганмиз.Нима Билан борганмиз.Экскурсияга чиққанда техника хавфсизлиги ва кўча ҳаракати қоидаларига амал қилишимиз керак.
Шунинг билан дарсимиз тамом . Азиз меҳмонлар сизга эҳтиром
Ютуғимиз кўпдир сиз синаб кўринг .Бизни соғинтирмай тез келиб туринг.